Испания декабрь ойи учун рекорд ҳароратни қайд этди

Испания
Фото: pixabay

Сешанба куни Испанияда иссиқ ҳаво массаси Пиреней ярим оролини қамраб олди ва жанубда термометрларни деярли 30°C га кўтарди. Бу эса чанғи мавсуми бошланишини кечиктирди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Reutersга таяниб.

"Бу декабрь ойида Испания устидан ўтган энг иссиқ ҳаво массаларидан бири", - деди AEMET миллий метеорология агентлиги вакили Рубен дель Кампо.

Дель Кампонинг айтишича, Валенсия каби қуёшли Ўрта ер денгизи соҳилидаги шаҳарларда ҳаво ҳарорати камида 27 даражага етган.

Унинг қўшимча қилишича, мавсумий иссиқлик ва февраль ойининг охиригача сийрак ёғингарчилик прогнозлари билан бирга, кучли қорга таянадиган қишки спорт турлари учун “жуда ҳам яхши бўлмаган” мавсумни кўрсатади.

АЕМЕТ прогнозларига кўра, чоршанба куни юқори кенгликлардан келган салқин ҳаво ҳароратни декабрь ойидаги нормаль даражага туширади.

Сўнгги хабарлар