Испания 12 йилдан сўнг Европа чемпионати финалига чиқди

Еуропа чемпионаты
Фото: championat.com

ASTANA. Kazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичига чиққан илк терма жамоа номи маълум бўлди.

Мухлислар Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйинни интиқлик билан кутишаётгани аниқ. Кўп юлдузлардан ташкил топган икки жамоадан қайси бири устун келиб, ғалаба қозонади, деган савол кўпчиликни ўйлантирди.

Мухлисларни машҳур Килиан Мбаппе ва ёш юлдуз Ламин Ямаль ўртасидаги ўйинда кимга омад кулиб боқиши ҳам қизиқтиради.

Ўйин дарҳол ҳужум билан бошланди. Франциядан Килиан Мбаппенинг берган илк узатмаси жамоадоши Рандаль Коло Муани боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Дарвоқе, Килиан Мбаппе қитъа миқёсидаги мусобақадаги илк муваффақиятли узатмасини амалга оширди.

Испаниялик футболчилар тез орада мувозанатни топдилар. 16 ёшли Ламин Ямалнинг узоқ масофадан узатган тўпи французлар дарвозаси тўридан жой олди. Шу тариқа, у мазкур турнир тарихида 1/2 финалда гол урган энг ёш футболчига айланди.

Шу тариқа, Испания рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва 12 йилдан сўнг финалга йўлланма олди.

Энди 11 июль куни Англия ва Нидерландия терма жамоалари ярим финалда яна тўқнаш келишади.

Европа чемпионати 1960 йилдан буён ўтказиб келинади. Ҳозиргача Германия, Испания 3, Италия, Франция 2, СССР, Португалия, Чехословакия, Нидерландия, Дания ва Греция 1 мартадан шоҳсупага кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Америка кубоги доирасида Аргентина ва Канада терма жамоалари тўқнаш келишади.

Сўнгги хабарлар