Исломиадани Қозоғистон бешинчи ўрин билан якунлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Туркиянинг Конья шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Бу йилги мусобақага 55 давлатдан спортчилар ташриф буюришди. Ўйинлар 8 август куни бошланиб, 18 август куни якунига етди.

Бешинчи марта бўлиб ўтган мусобақада қозоғистонлик спортчилар 89 медални қўлга киритди. Улардан 27 таси олтин, 23 таси кумуш ва 39 таси бронзадир.

Умумий умумжамоа ҳисобида Туркия, Ўзбекистон, Эрон ва Озарбайжон терма жамоалари ўзаро дастлабки тўртта ўринни бўлишди.

Ислом бирдамлик ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Сўнгги хабарлар