22:15, 15 Август 2022 | GMT +5
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Қозоғистон яна иккита олтин медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Кazinform – Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида яна икки қозоғистонлик сузиш бўйича чемпион бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Хусусан, 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича терма жамоа аъзоси Адилбек Мусин энг яхши натижага эришди. Кўрсаткич - 53,20 сония.
София Абубакирова 50 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича 27,17 сония натижа билан рақибларини ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аделаида Пчелинцева 50 метрга брасс усулида сузиш бўйича олтин медални қўлга киритган эди. Бугун бадиий гимнастикачи Элжана Таниева олтин медални қўлга киритди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу йил бешинчи марта ўтказилмоқда.
Бу йилги мусобақага 55 давлатдан спортчилар ташриф буюришди. Ўйинлар 8-18 август кунлари бўлиб ўтади.
Муаллиф: Адилжан Умбет