Исландияда вулқон отилиши хавфи туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исландияда бир қатор ер ости силкинишларидан сўнг Фаградальсфьядль вулқонининг отилиши эҳтимоли кескин ошди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Вулқон
Фото: Рixabay.com

Маҳаллий ҳукумат вулқондан 8 километр узоқликдаги Гриндавик аҳолисини эҳтиёт чораси сифатида уйларини тарк этишга чақирди.

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ўтган ҳафтада Фаградальсфьядль вулқони жойлашган ҳудудда минглаб ер ости силкинишлари қайд этилган.

Кеблавик халқаро аэропорти вулқон яқинида жойлашган.

Исландия метеорология идораси (IMO) Рейкьянес ярим оролида исталган вақтда вулқон қайта уйғониши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Исландия университетининг вулқонология профессори Тор Тордарссоннинг айтишича, магма ҳозирда вулқон сатҳидан бор-йўғи 800 метр чуқурликда жойлашган ва у ташқарига тўкилиши мумкин.

“Афсуски, вулқон яқин орада отила бошлайди, дейишади. Ҳудуди - Гриндавик шаҳри атрофи”, - деди у ВВCга.

Сўнгги хабарлар