Ислам Евлоев юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпиони бўлди

12 июлдан бошлаб 15 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти.
Мусобақанинг бешинчи кунида юнон-рум кураши бўйича 5 та вазн тоифасида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўзаро баҳслашди. Қозоғистонлик спортчилар 1 та олтин, 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоа вакили Ислам Евлоев (82 кг) финалда қирғизистонлик полвон Рисбек Калиевни 10:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Самандар Мадаминов (60 кг), Азиз Ғасимов (67 кг), Мерей Маулитқанов (72 кг), Юсуф Мациев (97 кг) кучли учликдан жой олди.
Шу тариқа, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича умумжамоа ҳисобида қозоғистонлик полвонлар учинчи ўринни эгаллади.
Энди 17 июлда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида аёллар курашида 50, 55, 59, 68 ва 76 килограмм вазн тоифаларида совринли ўринлар баҳоланади.
Муаллиф: Адилжан Умбет