17:30, 08 Январь 2025 | GMT +5
Ишчи касблари йили: 10 та касб байрами нишонланади
ASTANA. Kazinform — ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев Ҳукумат йиғилишида жорий йилда мамлакатимизда 10 та касб байрами нишонланишини маълум қилди.
“Ишчи касблари йили муносабати билан вазирлик раҳбарлигида соҳаларда ишчи касб вакилларини улуғлашга бағишланган 10 та касб байрамини нишонлаш режалаштирилган”, - деди у.
Шунингдек, вазирлик режасида ўқувчи ва талабалар учун “очиқ эшиклар куни” ташкил этиш, коллежларда меҳнат ярмаркаларини ўтказиш белгиланган.
“Бундан ташқари, ижтимоий ҳамкорлик ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича ишлар давом эттирилади”, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил Президент қарори билан “Ишчи касблари йили” деб эълон қилинган эди.