Иш қобилиятини йўқотган қозоғистонликлар тўлов учун аризани электрон шаклда топшириши мумкин

NUR-SULTAN. Кazinform – Меҳнатга лаёқатсиз ҳолатда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан ижтимоий тўлов тайинлаш йўли билан давлат хизматини олиш учун аризани эндиликда электрон ҳукумат портали (еGov.kz портали)орқали топшириш мумкин, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.
None
None

Илгари аризалар қоғоз кўринишида АХКМ ва тиббий-ижтимоий экспертиза бўлимлари орқали қабул қилинар эди.

Янги онлайн хизмат кўрсатиш формати Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг биргаликдаги фаолияти туфайли амалга оширилди.

eGov.kz портали орқали «Оилаларга ёрдам» бўлимига мурожаат қилиш учун «Меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатида ижтимоий тўловни тайинлаш» бандини танлаш керак.

Шундан сўнг, фойдаланувчи порталда авторизациядан ўтиши, онлайн хизматга буюртма бериши, барча керакли маълумотларни тўлдириши ва электрон рақамли имзо билан аризани имзолаши керак.

Хизмат муддати - 8 иш куни. Меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатида ижтимоий нафақа тайинланганлиги тўғрисидаги билдиришнома ёки рад этиш тўғрисидаги асослантирилган жавоб фойдаланувчининг шахсий кабинетига юборилади.

Хизматни олиш учун ногиронликнинг мавжудлиги ва меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар (тиббий-ижтимоий экспертиза хулосаси), шунингдек Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига ижтимоий трансфертларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ва охирги 24 ой учун олинган даромадлар талаб қилинади, улар Меҳнат вазирлигининг ахборот тизимларидан автоматик равишда текширилади.


Сўнгги хабарлар