Иш берувчиларнинг Қозоғистон ОТМларининг таълим сифатига ишончи ортиб бормоқда
Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлигининг Фан ва олий таълим соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси раиси Гулзат Кўбенованинг таъкидлашича, олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари 19 мезон бўйича баҳоланди. Рейтинг методологияси очиқ муҳокама натижасида қабул қилинган ва доимий равишда такомиллаштирилмоқда.
«Рейтинг учта асосий блокга бирлаштирилган: битирувчиларнинг карьера истиқболлари, таълим дастурлари сифати ва талабаларнинг ютуқлари. 2022 йил якунларига кўра, иш берувчилар томонидан қониқиш даражаси ўсди, бу 67 фоизни ташкил этди. Уч йил ичида динамиканинг 15 фоизга ўсиши бу яхши натижа», — деди Г. Кўбенова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Таълим дастурларининг 82 фоизи иш берувчилар билан келишилган ва ўқув жараёнига амалий тажрибага эга мутахассислар жалб этилган.
«Бунинг учун вазирлик томонидан зарур шарт-шароитлар яратилиб, тегишли меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Бугунги кунда алоҳида таълим дастурларига жалб қилинган амалиётчи мутахассислар улуши 71 фоизга етди. Таълим дастурларининг 91 фоизи аккредитация идоралари томонидан аккредитациядан ўтган ва бу уларнинг сифати яхшиланганини тасдиқлайди», — деди спикер.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи