Ироқда 24-Боғдод халқаро китоб кўргазмаси очилди

Бағдод халқаро китоб кўргазмаси директори Аҳмад ал-Заки сешанба куни журналистларга берган интервьюсида душанба куни турли маданий ва ижодий тадбирлар билан очилган 10 кунлик ярмарканинг Ироқдаги муҳим маданий воқеа эканлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, китоб ярмаркаси биринчи куниёқ катта аудиторияни ўзига тортди, чунки одамлар китобхонлик орқали араб ва халқаро маданиятларни ўрганишга интилишди.
А. ал-Закийнинг қўшимча қилишича, ярмарка давомида кўплаб бадиий ва маданий тадбирлар, жумладан, маданият арбоблари, санъат ва сиёсат арбоблари иштирокида автограф сессиялари, турли мавзуларда семинарлар ҳам ўтказилмоқда.
Ярмарка ташрифчиси Басим ал-Азавийнинг айтишича, китоб ярмаркаси Ироқдаги маданий ҳаракатни бойитиш ва одамларни, айниқса, ёшларни китобхонлик одатини ривожлантириш учун имкониятдир.