11:29, 07 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ироқ Бош вазирига дрон орқали суйқасд қилинди
BAGHDAD. Kazinform - Шанба оқшомида Ироқ бош вазири Мустафо ал-Қадимийнинг қароргоҳига портловчи қурилма ўрнатилган дрон ҳужум қилди. Бу ҳақда BBC Ироқ армиясига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Расмий маълумотларга кўра, бош вазир жабрланмаган.
Ироқ ҳарбийларига кўра, учувчисиз дронлар орқали Бағдоддаги «яшил ҳудуд»да Бош вазирнинг қароргоҳи нишонга олинган.
Ал-Қадимийнинг расмий Twitter саҳифасида унинг cоғ-саломат эканлиги айтилган.
«Худога шукур, мен соғ-саломатман. Мен барчани Ироқ учун тинч ва осойишта бўлишга чақираман», — дейилади постингда.
Ироқнинг Шафақ ахборот агентлигига кўра, ҳужумда бош вазирнинг 3 нафар тансоқчиси яраланган.
Бағдоднинг қаттиқ қўриқланадиган «яшил ҳудуди»да давлат идоралари ва хорижий Элчихоналар жойлашган. «Яшил ҳудуд»да яшовчи дипломатлар Reyters агентлигига портлаш ва отишма овозларини эшитганини айтишди.