Ирландияда 12-15 ёшли болалар коронавирусга қарши эмланади

None
None
DUBLIN. Kazinform - Келаси ҳафтадан бошлаб Ирландияда 12-15 ёшли ўспиринлар коронавирусга қарши эмланади, деб хабар берди Kazinform Skynews агентлигига асосланиб.


Эслатиб ўтамиз, эмлаш даражаси бўйича Ирландия Европанинг етакчи мамлакатларидан биридир. Бу ерда аҳолининг 70 фоиздан кўпроғи тўлиқ эмланган ва 84 фоиздан кўпроғи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган.

Ташқи ишлар вазири Саймон Ковнининг сўзларига кўра, Ирландия ҳукумати сентябрнинг биринчи ярмида 12-15 ёшли болаларни тўлиқ эмлашни режалаштирмоқда.

12-15 ёшдаги 250 минг ўспиринни эмлаш кейинги ҳафтада бошланади ва янги ўқув йилининг бошида якунланади.

Бош вазир Михол Мартиннинг сўзларига кўра, дам олиш кунлари биринчи марта 12-15 ёшдаги ўспиринларни фаол эмлаш учун эмлаш марказлари очилади.

Мамлакатда коронавирус инфекцияси юқтиришнинг 294 272 ҳолати аниқланган. Коронавирус 5026 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Мамлакатда душанба куни ёпиқ ресторанлар қайта иш бошлади.

Улар фақат тўлиқ эмланган ёки сўнгги олти ой ичида коронавирус билан касалланиб, тузалганларни қабул қиладилар.


Сўнгги хабарлар
telegram