Индонезиялик шаман 12 кишини ўлдиришда айбланмоқда

None
JAKARTA. Kazinform – Индонезия полицияси Ява оролидаги қишлоқ шаманини камида 12 кишини ўлдирганликда айблаб ҳибсга олди. Унинг боғидан бир нечта кўмилган жасадлар аллақачон топилган. Сламет Тохари исмли шаманнинг ўзи полицияга ўнлаб одамларни ўлдирганини ва кўмиб юборганини тан олди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, у ўз мижозларига нақд пулларини сеҳрли тарзда кўпайтиришга ваъда берган, аммо пулни фойда билан қайтариш ўрнига, ишонувчан одамларни заҳарлаган.

Жиноий фирибгарлик шаманнинг сўнгги қурбонларидан бирининг ўғли полицияга отаси ғойиб бўлишидан олдин борган уйни кўрсатганидан кейин маълум бўлди.

Ота ўғлига WhatsApp орқали қаерга кетгани ҳақида хабар жўнатган ва агар 26 мартгача қайтиб келмаса, полицияга хабар беришни маслахат қилган.

Полиция Тохарининг Деса Балун қишлоғидаги уйига бостириб кирди ва унинг боғида бир нечта саёз қабрларни топди. Баъз қабиларда бирданига 25 дан 50 ёшгача бўлган ва зўравон ўлим белгиларисиз икки ёки учта қурбон бўлган.

Тохари инкор этмади ва қотилликларини тан олди. Илгари у қалбаки банкноталар ясагани учун жазо муддатини ўтаган. Эндиликда айбдор деб топилса, ўлим жазоси кутилади.

Тахмин қилинишича, Тохари уч йил олдин одам ўлдиришни бошлаган. У гўёки сеҳрли маросим учун одамларни ўз уйига жалб қилган ва уларга уйқу дориси аралаштирилган ичимлик берган.

Полиция, шунингдек, ижтимоий тармоқларда сеҳрли йўл билан пул кўпайтириш хизматларини реклама қилган шаманнинг шеригини ҳам ҳибсга олди, бироқ Тохарининг ўзи у асосан ёлғиз ҳаракат қилганини таъкидламоқда.

Индонезияда нақд пулни кўпайтиришга ваъда берадиган фирибгарлик ҳолатлари жуда кенг тарқалган бўлиб, у ерда кўпчилик сеҳр ва шаманларга ишонади ва ижтимоий тармоқларда кенг реклама қилинади.

Фото: KOMPAS

Сўнгги хабарлар
telegram