Индонезиядаги заводда юз берган портлашда 13 киши ҳалок бўлди

портлаш
Фото: pixabay.com

Индонезиянинг Сулавеси оролидаги никель заводида рўй берган портлаш оқибатида камида 13 ишчи ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Дастлабки маълумотларига кўра, портлаш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Бу яна бир неча портлашларга сабаб бўлди, чунки яқин атрофда кўплаб кислород баклари бор эди, деди Индонезия Indonesia Morowali Industrial Park (IMIP) расмийси.

Бир неча соатдан кейин ёнғин ўчирилди. Портлашда 8 нафар индонезиялик ва 5 нафар хитойлик ҳалок бўлган.

Туман раҳбари вазифасини бажарувчи Рахмансия Исмоилнинг маҳаллий матбуотга айтишича, жароҳатланганларнинг деярли ярми хорижлик ишчилар бўлиб, улардан камида 17 нафари оғир яраланган.

Компания жабрланганларни даволаш харажатларини қоплашини айтди.

IMIP - зангламайдиган ва карбонли пўлат ишлаб чиқарадиган Хитой компаниясига тегишли никель эритиш заводи.

Шу йил бошида худди шу саноат паркидаги никель заводида норозилик намойиши чоғида хитойлик ва индонезиялик ишчилар ҳалок бўлган эди.

Шунингдек, бир неча ой олдин худди шу заводда содир бўлган ёнғин натижасида бир ишчи ҳалок бўлган ва олти киши жароҳатланган.

Сўнгги хабарлар