Индонезияда зилзиладан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенгара провинциясида 15 августда содир бўлган магнитудаси 7,7 баллга тенг зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 54 кишига етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги АРга таяниб.

Чрезвычайное положение объявлено в Индонезии после землетрясения
Фото: Синьхуа

Зилзила оқибатида 135 киши жароҳат олган.

Якшанба ҳолатига кўра, 12 мингдан ортиқ киши уй-жойсиз қолган. 1 300 дан зиёд уй зарар кўрган.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шарқий Нуса-Тенгара провинцияси губернатори 14 кун муддатга фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди.

Офат ҳудудига 3 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва полиция ходими, шунингдек, 275 тонна гуманитар ёрдам юборилди. Бироқ логистика билан боғлиқ муаммолар айрим қаттиқ зарар кўрган аҳоли яшаш пунктларига ёрдам етказишни секинлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, 15 августда Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенгара провинциясида магнитудаси 7,7 балл бўлган зилзила содир бўлди. У мамлакатда 2022 йилда Ғарбий Явада содир бўлган ва юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган зилзиладан кейинги энг кўп қурбонлар билан боғлиқ табиий офат бўлди.

Фавқулодда вазиятлар агентлиги маълум қилишича, минтақа ҳудудида қарийб 1000 та афтершок қайд этилган.

17 мингта оролдан иборат улкан архипелаг — Индонезия Тинч океанидаги «Оловли ҳалқа» ҳудудида жойлашган. Бу тектоник плиталар туташадиган сейсмик фаол зона бўлиб, бу ерда тез-тез зилзилалар ва вулқон отилишлари содир бўлиб туради.