Индонезияда олтин конида кўчки оқибатида 20 киши қолди

None
JAKARTA. Kazinform – Индонезиянинг Ғарбий Калимантан провинциясидаги олтин конида содир бўлган кўчки натижасида 20 нафар кончи вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда шанба куни минтақа қутқарув хизмати вакили Эрик Субарьянто маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, воқеа Бенгкаянг туманидаги Кинанда қишлоғида пайшанба куни кечқурун содир бўлган, бироқ қутқарувчилар бу ҳақда фақат бир кундан кейин билиб олишган. «Биз маълумотни жума куни кечқурун олдик ва зудлик билан воқеа жойига зобитларни жўнатдик», - деди Э.Субарьянто.

«Қутқарув ишлари кучли ёғингарчилик, коннинг узоқда жойлашгани ва алоқанинг ёмонлиги туфайли суст кечмоқда. Кон ҳудудидаги ишларга ҳарбийлар, маҳаллий табиий офатларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ва қишлоқ аҳолиси ҳам жалб этилган», - деди Э.Субарьянто.




Фото: lh3.googleusercontent.com

Сўнгги хабарлар