Индонезияда лой кўчкиси ва сув тошқинлари оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform - Шанба оқшомида Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясида икки туманни босиб, лой кўчкиси ва сув тошқинлари оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, деб хабар беради Xinhua ахборот агентлиги.
Бу ҳақда якшанба куни ҳудудий фавқулодда вазиятлар ва унинг оқибатларини бартараф этиш агентлиги вакили маълум қилди.
Агентликнинг фавқулодда вазиятлар, асбоб-ускуналар ва логистика бўлими раҳбари Шри Вахьюни Панчасилаватининг сўзларига кўра, шанба куни кечқурун Делисерданг ва Каро ҳудудларида лой кўчкиси ва сув тошқинлари содир бўлган. Делисердангда сув тошқини тўртта уй ва бир диний бинони ювиб кетди, олти киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланди.
Агентлик вакили, шунингдек, Каро туманида содир бўлган ана шундай табиий офатда етти киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатланганини қўшимча қилди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохона ва поликлиникаларга етказилган.
Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги об-ҳаво бўйича жиддий огоҳлантириш эълон қилиб, минтақада ёғингарчилик меъёридан юқори бўлишини тахмин қилди.
Мамлакат расмийлари вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва жабрланган аҳолига ёрдам бериш ва хавфларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Бундан олдин Индонезиядаги Левотоби вулқонининг қайта отилаётгани ҳақида ёзган эдик.