Индонезияда Қозоғистон ва Димашга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Кazinform - Индонезияда Қозоғистон ва Димашга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади, дея хабар беради Каzinform dimashnews.cоmга таяниб.
None
None

Кўргазма 29 июндан 8 июлга қадар Жакартадаги Индонезия Республикаси Миллий кутубхонасида «Димаш: Қозоғистоннинг олтин овози» мавзусида бўлиб ўтади.

Тадбир Димаш Қудайбергеннинг индонезиялик фан-клуби томонидан Қозоғистоннинг Индонезиядаги Элчихонаси ва Индонезиянинг Қозоғистондаги Элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Кўргазмада Қозоғистоннинг гўзал табиати акс эттирилган фотосуратлар, маҳаллий индонезиялик рассомлар томонидан яратилган турли санъат асарлари тақдим этилади. Шунингдек, кўргазманинг биринчи кунида кутубхонанинг катта залидаги экранда Димашнинг концертларидан бири намойиш этилади.

Тадбир икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Сўнгги хабарлар