Индонезияда 5,5 магнитудали зилзила юз берди

None
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Индонезияда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Туркиянинг Аnadoly агентлигига таяниб.

Якшанба куни Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази Индонезия қирғоқларида зилзила қайд этилганини хабар қилган.

Зилзила эпицентри Бим шаҳридан 80 км шимоли-ғарбда жойлашган. У 30 км чуқурликда содир бўлган.

Зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Цунами хавфи ҳақида хабар берилмаган.


Сўнгги хабарлар
telegram