15:55, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Индонезия қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтади
JAKARTA. Кazinform - Сешанба куни бўлиб ўтган G-20 саммитида АҚШ, Индонезия ва бошқа йиғилиш иштирокчилари Жакартанинг кўмирга қарамлигини камайтириш бўйича 20 миллиард долларлик келишувни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири Тhе Hill нашрига таяниб.
«Адолатли энергияга ўтиш» (JETP) деб номланувчи ҳужжатнинг мақсади Жакартага чиқиндиларни камайтириш ва қазиб олинадиган ёқилғидан қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишга ёрдам беришдир. Канада, Дания, Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Италия, Норвегия ва Буюк Британия томонидан имзоланган келишувга АҚШ ва Япония биргаликда бошчилик қилди.
Дунёда учинчи йирик кўмир ишлаб чиқарувчи Индонезия 2050 йилга келиб энергетика соҳасида нол эмиссияга эришиш учун инвестиция режасини ишлаб чиқади.
Шу билан бирга, мамлакат қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштиришни мақсад қилган, бу эса 2030 йилгача барча электр энергияси ишлаб чиқаришнинг камида 34 фоизини ташкил қилиши керак.
Фото: thehill.cоm
Муаллиф: Рустем Қожибаев