07:52, 24 Август 2022 | GMT +5
Индонезия ғарбида кучли зилзила содир бўлди
JAKARTA. SINHUA-Кazinform – Ғарбий Индонезиядаги Бенгкулу провинциясида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди, бироқ у цунамини келтириб чиқаришга етарли салоҳиятга эга эмас. Бу ҳақда Кazinform Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.

Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги таъкидлаганидек, зилзила Жакарта вақти билан 21:31 да содир бўлган. Зилзила эпитцентри Каур вилоятидан 64 км жануби-ғарбда жойлашган. Гипомарказ денгиз туби остида 12 км чуқурликда.
Агентликнинг таъкидлашича, зилзила цунамини келтириб чиқариш салоҳиятига эга эмас.
Фото: www.aa.com.tr