Индонезия БРИКСга расман аъзо бўлди

ASTANА. Кazinform – Индонезия ташқи ишлар вазирлиги 7 январь куни баёнот бериб, Жануби-Шарқий Осиё давлати БРИКСга расмий аъзо бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда Хитойнинг CNS нашри хабар берди.

БРИКС
Коллаж: Kazinform

- Тез ривожланаётган ва диверсификацияланган иқтисодиёт сифатида Индонезия БРИКС кун тартибининг фаол иштирокчиси, жумладан, иқтисодий барқарорликни, технологик ҳамкорликни ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли саломатлиги каби глобал муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш учун тайёрлигини билдирди. Индонезия бошқа ривожланаётган иқтисодиётлар билан ҳамкорликни кучайтириш орқали тенглик, ўзаро ҳурмат ва барқарор ривожланиш каби умумий тамойилларни илгари суриш, адолатли, тинч ва фаровон дунё қуришга интилади, — дейилади баёнотда.

CNS маълумотларига кўра, 2025 йилда БРИКСга раислик қиладиган Бразилия 6 январь куни Индонезия ташкилотга расман қўшилганини эълон қилган.

Баёнотда, Индонезиянинг БРИКСга аъзо бўлиш аризаси 2023 йилда Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтган 15-БРИКС етакчилари саммитида маъқуллангани қайд этилди.

Қозоғистон 2025 йил 1 январдан бошлаб БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди. 2024 йил ноябрь ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКСнинг навбатдаги саммити қарорига кўра, ушбу тоифада Қозоғистондан ташқари Беларусь, Боливия, Индонезия, Таиланд, Куба, Уганда, Малайзия ва Ўзбекистон ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, БРИКСга яна олти давлат қўшилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар