Ҳиндистондаги шифохонада руй берган ёнғин туфайли 9 киши ҳалок бўлди

MUMBAY. Kazinform – Ҳиндистоннинг марказий қисмида Мадхья-Прадеш штатидаги хусусий шифохонада руй берган ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Kazinform Синьхуага таяниб хабар беради.
None
None

«Мумбайдан 1094 км узоқликдаги Жабалпур шаҳрида жойлашган уч қаватли шифохона биносида содир бўлган ёнғин пайтида 150 га яқин одам бўлган, уларнинг барчаси ёнғиндан чиқиб кетишга муваффақ бўлган», - дейди Жабалпур полицияси бошлиғи Акхилеш Гаур.

Унинг сўзларига кўра, қидирув ишлари якунланган, бинонинг биринчи қавати бутунлай вайрон бўлган.

Жабалпур тумани магистрат Т. Иллаяражанинг айтишича, воқеа жойига тўққиз нафар ўт ўчирувчи жўнатилган.

Катта эҳтимол билан қисқа туташув сабаб бўлган ёнғин ўчирилди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 4 нафар бемор, 3 нафар шифохона ходими, бир ҳамшира ва яна бир киши бор, уларнинг шахси ҳали аниқланмаган.

Мадхья-Прадеш бош вазири Шивраж Сингх Чоухан ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 6332 доллар ёрдам пули тўлашини маълум қилди.



Фото: Global Look Press


Сўнгги хабарлар