Ҳиндистондаги кимё заводида портлаш юз берди

YANGI DELI. Kazinform – Ғарбий Гужарат штатининг Бхаруч шаҳридаги кимё заводида юз берган кучли портлаш натижасида олти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири Hindustan Timesга таяниб.
None
None

Реакторлардан бирининг портлаши эритгичларни дистиллаш жараёни билан шуғулланувчи «Om Organics» компаниясининг заводида эрта тонгда содир бўлган.

Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида иш жойида бўлган одамлар портлаш тўлқинидан ҳалок бўлган, жароҳатланганлар бор.

Портлаш заводда ёнғинга олиб келди, ҳозирда ёнғин назорат остида. Вафот этганларнинг шахсини аниқлаш учун ишлар олиб борилмоқда. Воқеа ҳолатлари юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Сўнгги хабарлар