Ҳиндистондаги Burger King бургерларидан помидорларни олиб ташлади
Burger King бу қарорини помидор сифати ва етказиб бериш қийинлиги билан изоҳлади. Бунгача ушбу ингредиентни McDonald's ҳам ўз менюсидан олиб ташланган эди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, об-ҳаво ёмон бўлгани учун бозорда сабзавот етишмайди.
«Ушбу ҳафта бошида АҚШнинг бошқа фаст-фуд тармоғи Subway ҳам помидорларни менюсидан олиб ташлади, чунки Ҳиндистонда озиқ-овқат инфляцияси 2020 йил январидан бери энг юқори даражага етди», – деб хабар беради Reuters.
Ҳиндистонда сўнгги ойларда асосий товарлар нархи кескин ошди. Июлда муссон ёмғирлари ҳосилни етказиб беришни тўхтатиб қўйгани сабабли помидорнинг нархи бир килограмм учун 250 рупийга (3 доллар ёки 2,37 фунт) етди.
Ўшандан бери помидор нархи пасайган, бироқ шу ой бошида Ҳиндистон етказиб бериш тақчиллигини бартараф этиш учун қўшни Непалдан помидор импорт қила бошлади.
Бугунги кунда Ҳиндистонда помидор пойтахт Деҳли шаҳрида ва шимолий Раджастхан ва Уттар-Прадеш штатларида 1 кг учун 50 рупийдан сотилади.