Ҳиндистонда йўловчи автобуси ёниб кетди: 25 киши ҳалок бўлди

МАHARASHTA. АNADOLY-Кazinform - Ҳиндистонда ЙТҲда йўловчи автобуси ёниб кетди, 25 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Махараштра штатининг Булдан туманида содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
None
Фото: Anadoly

Маҳаллий ҳокимиятдаги манбаларнинг Anadolyга маълум қилишича, дастлабки версияга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Натижада 33 йўловчиси бўлган автобус панжарага урилиб, ёнғин чиққан.

25 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳатланган ва шифохонага етказилган.

Воқеа юзасидан тергов бошланган.


Сўнгги хабарлар