Ҳиндистонда спорт машинаси оломонга бориб урилди: 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди

AHMEDABAD. Kazinform – Бугун соат тахминан 01:00 да Аҳмадобод шаҳридаги Сархей-Гандинагар трассасида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олди. Полиция маълумотларига кўра, бу гавжум йўлда авариялар тез-тез учраб туради, деб хабар беради Kazinform Deccan Heraldга таяниб.
None
Видеодан кадр: Twitter/@AbhishekAkhani

Хабарларда айтилишича, йўл танламайдиган автомобиль самосвалга урилиб, трассада тирбандлик юзага келтирган. Бу вақтда «Jaguar» спорт автомобили уша ерда турган ва жабрланганларга ёрдам бермоқчи бўлган одамларга юқори тезликда бориб урилган. Аҳмадобод шаҳар полицияси хабарига кўра, 9 киши ҳалок бўлган, 13 киши яраланган. Кўпчилик воқеа жойидан 20-25 фут узоқликка учиб тушган.

Гужарат ҳукумати автоҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 4000 рупий, жароҳатланганларга 50 минг рупий миқдорида товон пули тўлади, деб ёзади The Indian Express.

Полиция маълумотларига кўра, жароҳатланганлар орасида спорт машинаси ҳайдовчиси ҳам бор.

Сўнгги хабарлар