Ҳиндистонда поездлар тўқнашувининг сабаби маълум бўлди
Euronews агентлигининг хабар беришича, бундай маълумотларни Ҳиндистон темир йўллари вазири маълум қилган. Мамлакат Бош вазири эса айбдорлар жазоланишини ваъда қилмоқда. Ҳозирда тергов поезд ҳалокатининг айбдорларини аниқламоқда.
Фожиали воқеа жума куни шарқдаги Одиша штатида, Баласоре туманида юз берди. Тасдиқланган маълумотларга кўра, 3 та поезднинг тўқнашуви оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бироқ мамлакат расмийлари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Бундан ташқари, юзлаб йўловчилар жароҳатланган.
2 июнь куни содир бўлган воқеа Ҳиндистон тарихидаги энг кўп ҳалок бўлган учинчи темир йўл ҳалокатидир. 1981 йил 6 июнь куни Бихар штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган. Натижада камида 750 киши ҳалок бўлди. 1995 йил 20 августда Уттар-Прадеш штатида «Пурушоттама Экспресс» йўлда турган йўловчи поездни уриб юборди ва 350 дан ортиқ одам вафот этган.