Ҳиндистонда муссон ёмғиридан кейин юз берган сув тошқинлари оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

None
Фото: Depositphotos
LONDON. Кazinform – Ҳиндистон шимолидаги сув тошқини оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Кўчки ва сув тошқинларига олиб келган муссон ёмғири бир неча кундан бери тўхтамаяпти, дея хабар беради Каzinform Euronewsга таяниб.

Бу ҳафта Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар 100 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Ўлимларнинг аксарияти Ҳимачал-Прадешнинг тоғли штатида қайд этилган. У ерда кучли сув тошқини автомобиллар, автобуслар, кўприклар ва уйларни олиб кетган, ҳудудда сел кўчкилари содир бўлган.

Нью-Деҳлида Жамуна дарёси қирғоқлари бўйлаб бутун ҳудудлар, жумладан, бир нечта ҳукумат бинолари сув остида қолган.

Минглаб одамлар эвакуация қилинган, мактаб ва коллежлар ёпилган.

Расмийларга кўра, бу Ҳиндистонда сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли муссондир.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, яқин кунларда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида яна ёмғир ёғиши мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram