Ҳиндистонда МиГ-21 қирувчи самолёти қулаб тушди

YANGI DEHLI. Kazinform – Пайшанба куни кечқурун Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий Пенжоб штатида мамлакат ҳаво кучларининг «Бизон» номли МиГ-21 қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари ахборот хизмати Twitterда хабар берди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Кеча ғарбий секторда «Бизон» самолёти қулаб тушди. Унинг учувчиси, эскадрилья командири Абҳинав Чоудҳари вафот этди. Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари вафот этган учувчининг оиласига ҳамдардлик билдиради», - дейилади хабарда.

ANI агентлиги авиация манбаларига асосланиб хабар беришича, самолёт режалаштирилган ўқув парвозини амалга оширган. Бу жорий йилнинг МиГ-21 самолёти иштирокида учинчи авиаҳалокати. Март ойида худди шундай бахтсиз ҳодисада учувчи вафот этган.

Сўнгги хабарлар