Ҳиндистонда қурилиш крани қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

None
Фото: pixabay.com
NEW DELHI. ХINHUA-Кazinform - Сешанба куни Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида қурилиш майдончасида кран қулаши оқибатида камида 17 ишчи ҳалок бўлди, 3 нафари яраланди, дея хабар беради Kazinform Xinhua ахборот агентлигига таяниб.

Ҳодиса Махараштра штати пойтахти Мумбай шаҳридан тахминан 71 километр шимоли-шарқда юз берган. Миллий офатларга қарши кураш кучлари (NDRF) гуруҳлари тезда воқеа жойига етиб келди.

«Бизнинг қидирув-қутқарув операциямиз ҳали ҳам давом этмоқда», - деди NDRFнинг юқори мартабали ходими.

NDRF маълумотларига кўра, воқеа жойидан 17 кишининг жасади топилган. Яраланганларнинг уч нафари яқин атрофдаги шифохонага етказилган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди қурбонлар учун ҳамдардлик билдирди ва қурбонларнинг оилаларига товон пули тўланишини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар