17:52, 05 Июнь 2023 | GMT +5
Ҳиндистонда қурилаётган кўприк яна қулаб тушди
ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг Бихар шаҳридаги Ганга дарёсида қурилаётган тўрт полосали Султонганж-Агуани Гхат кўприги қурилишдаги хатолик туфайли қулаб тушди, деб хабар беради Kazinform Times of Indiaга таяниб.
Маълумотларга кўра, камида 30 та тахта устуни қулаган.
Бу кўприкда содир бўлган иккинчи ҳолат. 2022 йил апрелда кўприкнинг бир қисми вайрон бўлган. Аҳоли бунга сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланишнинг оқибати деб баҳо беряпти.
Расмийлар кўприк иншоотининг қулаши сабабларини ўрганиш, айбдорларни аниқлаш ва уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича кўрсатма берди. Кўприк қурилиши 2020 йил март ойида якунланиши керак эди, бироқ у уч йилдан кўпроқ вақтга кечиктирилди.