Ҳиндистонда коронавирусга қарши 2 миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлатилди

NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистон коронавирусга қарши 2 миллиард дозадан ортиқ вакцина ишлатди ва Хитойдан кейин бу маррага эришган иккинчи давлатга айланди, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
None
None

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, катталарнинг 98 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг бир дозасини олган, 90 фоизи эса тўлиқ эмланган.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун эмлаш дастури январ ойида, 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун эса март ойида бошланган.

Ҳиндистонда бутун мамлакат бўйлаб ҳар куни касалликка чалинганлар сони кескин ошиб бормоқда. Энг мураккаб вазият Махараштра, Керала, Тамилнаду ва Ғарбий Бенгал штатларида кузатилмоқда.

Душанба куни мамлакатда 20 500 кишида коронавирус аниқланган.

Фото: gettyimages.com

Сўнгги хабарлар
telegram