Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони кескин камайди

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 18 ой олдин коронавирусга қарши миллий бепул эмлаш кампанияси бошланган.
Ҳозирги вақтда катталар аҳолисининг 98 фоизи вакцинанинг камида битта дозасини олган ва 90 фоизи тўлиқ эмланган. Вакциналарни 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳиндларнинг 80% дан ортиғи олган. Ҳиндистонда эмланган болалар сони 50 миллиондан ошди.
«Европада инфекциянинг навбатдаги ўсиши давом этмоқда. Ҳозирда энг юқори кўрсаткичлар Германияда бўлиб, у ерда кунига 140 мингдан ортиқ ҳолатлар қайд этилади, бу мамлакатда март ойининг охиридан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Бундан ташқари, ўтган ҳафта касалланиш бўйича минтақада биринчи бўлган Францияда ҳозир бироз пасайиш кузатилмоқда – ковид 120 минг аҳолида қайд этилган. Италияда кўрсаткичлар бир хил даражада», - деб ёзади комиссия.
Лотин Америкаси мамлакатларида инфекция даражаси барқарорлашди. Мисол учун, ўтган ҳафтада Мексикада, аввалги шунга ўхшаш даврда, кунига 30 мингга яқин ҳолат қайд этилган, бу феврал ойидаги даражага тўғри келади.
Энг юқори кўрсаткичлар ҳали ҳам Бразилияда бўлиб, у ерда 70 мингга яқин одамга ковид ташхиси қўйилган.
Фото: en.kabar.kg