Ҳиндистонда кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 141 нафарга етди

None
ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида кўприкнинг қулаши оқибатида камида 141 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform BBCга таяниб.

Ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкин, чунки кўп одамлар бедарак йўқолганлар қаторида тилга олинмоқда.

ВВСнинг Жанубий Осиё бўйича мухбири Йогита Лимайенинг хабар беришича, душанба куни эрталаб қурбонлар сони 141 кишига етган.

Полиция маълумотларига кўра, 170 дан ортиқ одам қутқарилган, 15 киши касалхонага юборилган.

Қурбонларнинг аксарияти ота-оналари билан Ҳиндистоннинг асосий байрамларидан бири Дивалини нишонлаш учун келган болалар эди.

Морби шаҳридаги Маҳчу дарёси устидаги кўприк ярим йиллик таъмирдан сўнг қайта очилганидан бир неча кун ўтиб, якшанба куни кечқурун ўпирилиб тушди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Дивалини нишонлаётган 500 га яқин одам кўприк ва унинг ёнида тўпланган. Оқибатда кўприк симлари узилиб, одамлар дарёга қулаган.

Фото: GETTY IMAGES


Сўнгги хабарлар