18:43, 23 Август 2023 | GMT +5
Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Мизорам штатида қурилаётган кўприкнинг қулаши натижасида 17 ишчи ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform CNNга таяниб.
Ҳозирда Жанубий Африкада БРИКС саммитида иштирок этаётган Бош вазир Нарендра Моди воқеада ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Маълум қилинишича, мамлакат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг яқин қариндошларига деярли 2500 доллар, жароҳатланган ишчиларга эса 600 доллар тўлайди.
Бу сўнгги ойларда мамлакатда содир бўлган биринчи ҳодиса эмас. Июнда Бихар штатида Ганг дарёси орқали қурилаётган тўрт полосали бетон кўприк бир йил ичида иккинчи марта қулаб тушди.
Ўтган йил октябрда Гужаратнинг Морби шаҳрида яқинда таъмирланган осма кўприк қулаб, 135 киши ҳалок бўлган эди.