Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

None
NEW DELHI. ХINHUA - Кazinform - Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида икки қаватли бино қулаши оқибатида якшанба куни эрта тонгда икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.

Бино Махараштра пойтахти Мумбайдан 37 км шимоли-шарқда жойлашган Тхана округининг Бҳиванди туманида қулаб тушди.

«Эрта тонгда бу ерда бино қулаб тушди, натижада етти киши / вайроналар остида/ қолиб кетди. Қутқарувчилар ишга киришиб, вайроналар остидан аёл ва чақалоқнинг жасадларини олиб чиқишди. Яна беш киши қутқариб олинди ва дарҳол касалхонага ётқизилди», — деди расмий.

Қутқарув операцияси бир неча соат давом этган.

Сўнгги хабарлар