Ҳиндистонда бўлиб ўтган Олимпиадада Қозоғистон шахматчилари қандай чиқиш қилишди

Қозоғистон аёллар терма жамоаси 17 очко жамғарган (8 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият). Халқаро рейтингга кўра, аёллар терма жамоаси олимпиаданинг старт рўйхатида 10-ўринни эгаллаганди, ҳозир 5-ўринда. Олимпиадада иштирок этаётган Қозоғистон шахматчилари ўртача ёшига кўра энг ёш жамоалардан бири ҳисобланади. Қозоғистон аёллар терма жамоаси Украина, Грузия, АҚШ, Ҳиндистон каби давлатлардан ўзиб кетди.
Қозоғистон аёллар терма жамоаси таркиби:
1) Абдумалик Жансая (22 ёш) 9 ўйиндан 7 очко тўплади;
2) Асаубаева Бибисара (18 ёш) 11 ўйиндан 8 очко тўплади;
3) Ксения Балабаева (17 ёш) 10 ўйиндан 5,5 очко тўплади;
4) Нақбаева Гулисхан (31 ёш) 10 ўйиндан 6 очко тўплади;
5) Нурғали Назерке (18 ёш) 4 ўйиндан 1,5 очко тўплади.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 15 та ўйин очкосини (7 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият) қўлга киритди.
Шахматчилар халқаро рейтингга кўра, Олимпиаданинг бошланғич рўйхатида 40-ўринни эгаллади, аммо шунга қарамай, ёш ва умидли шахматчилардан ташкил топган эркаклар жамоаси якунда 17-ўринни эгаллади.
Эркаклар жамоаси таркиби:
1) Ринат Жумабоев (33 ёш) 9 ўйиндан 5,5 очко тўплади;
2) Сулейменов Алишер (22 ёш) 10 ўйиндан 6,5 очко тўплади;
3) Қажғалеев Муртас (49 ёш) 4 ўйиндан 1 очко тўплади;
4) Уразаев Аристанбек (24 ёш) 11 ўйиндан 7 очко тўплади;
5) Ногербек Қазибек (18 ёш) 10 ўйиндан 7,5 очко тўплади.
Фото: www.facebook.com/kazchesskz