16:24, 10 Март 2021 | GMT +5
Ҳиндистонда автобус жарликка қулаб тушди
YANGI DEHLI. Kazinform – Ҳиндистон шимолидаги Ҳимачал-Прадеш штатида автобуснинг жарликка қулаши оқибатидан саккиз киши ҳалок бўлди ва 11 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform NDTV телеканалига асосланиб.

Телеканал маълумотларига кўра, барча жароҳатланганлар Чамба туманидаги касалхонага ётқизилган. Полиция ҳодиса сабабларини текширмоқда.