Ҳиндистонда ҳам аномал иссиқ

ASTANA. Kazinform – Ҳиндистоннинг шимолий қисмида кутилмаган аномал иссиқ кузатилиб, 100 га яқин киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар беради Kazinform The Guardianга таяниб.
None

Нашр маълумотига кўра, якшанба куни Уттар-Прадеш штатида ҳарорат 43 даражага чиққан, Бихорда эса шанба куни 44,7 даража қайд этилган. Ҳаво намлиги 25 фоизга кўтарилиши вазиятни янада мураккаблаштирди. Маҳаллий ҳукумат аҳолини, айниқса, кекса кишиларни кундузи ташқарига чиқмасликка чақирмоқда.

Ҳиндистонда апрелдан июнгача йилнинг энг иссиқ даври ҳисобланади. Кейинчалик ҳарорат пасая бошлайди ва мавсумий муссон ёмғирлари бошланади.

Сўнгги хабарлар