Ҳиндистонда ҳалокатли циклон 40га яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди

YANGI DEHLI. Kazinform – Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида сўнгги икки кун ичида кучли шамол ва кучли ёмғирдан кейин «Тауктае» тропик циклон оқибатидан 38 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform PTI агентлигига асосланиб.
None
None

Гуджарат штатида камида 13 киши ва Махараштра штатида 17 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ Карнатака штатида саккиз киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган ҳафтанинг охирида Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Лакшадвип оролининг яқинидаги Араб денгизида пайдо бўлган циклон кучли ёмғир ва 155-165 км/соатдан 190 км/соатгача кучли шамол билан давом этди.

Гуджарат бош вазири Виджай Рупанининг айтишича, довул туфайли 16 мингдан зиёд уй зарар кўрган, 40 мингдан зиёд дарахт ва 70 мингдан зиёд электр устунлари ва электр узатиш линиялари қулаб тушган ва 5951 қишлоқ электрсиз қолган.

Маҳараштра шаҳридаги дастлабки баҳолаш натижаларига кўра, 11 мингдан зиёд уй қисман зарар кўрган. Расмийлар вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумот тўплашни давом эттирмоқдалар.

Сўнгги хабарлар