17:45, 07 Февраль 2022 | GMT +5
Ҳиндистонда 7 нафар ҳарбий хизматчи қор кўчкиси остида қолди
NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Аруначал-Прадеш штатида кўчки оқибатида камида етти нафар ҳарбий хизматчи бедарак йўқолди. Воқеа Каменг дарёси атрофида содир бўлган. Бу ҳақда душанба куни NDTV телеканали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли кучлар қидирув-қутқарув операциясини бошлаган. Кўчки содир бўлган ҳудудга махсус гуруҳлар юборилган, бедарак йўқолганлар қидирилмоқда.