18:05, 11 Август 2021 | GMT +5
Ҳиндистонда 40 дан ортиқ одам кўчки тагида қолди
NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистон шимолидаги Ҳимачал -Прадеш штатида автомобил йўлида кўчкидан 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Тhe IndiaE Eхprеss нашрига таяниб.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бир неча автомобил кўчкидан зарар кўрган. Улар орасида 40 йўловчиси бўлган автобус ҳам бор эди. У Шимлу штати марказига кетаётган эди.
Нашр маълумотларига кўра, фавқулодда хизматлар беш кишини қутқариб қолган. Қидирув -қутқарув ишлари давом этмоқда, лекин тошлар тушгани учун уни амалга ошириш қийин.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди марказий ҳукумат ёрдам беришга тайёрлигини айтди.
Мамлакатда муссон ёмғири мавсуми бошланди. Бу мавсумда, мамлакатга кўчкилар содир бўлади ва тошлар қулаб тушади.