13:45, 04 Июль 2022 | GMT +5
Ҳиндистон шимолида автобус дарага қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистон шимолида йўловчи автобуси тоғда йўлдан чиқиб, чуқур дарага қулаши оқибатида 16 киши, жумладан, мактаб ўқувчилари ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири ABC News телеканалига таяниб.
Ҳодиса Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штатидаги Куллу туманида юз берди. Қутқарувчилар оғир жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиб, улар шифохонага етказилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, автобусда 20 га яқин йўловчи бўлган. Ҳалокатнинг аниқ сабаблари маълум эмас.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бахтсиз ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик қурбонларнинг оилаларига билдирди.
Ҳиндистонда эҳтиётсизлик, ёмон йўл шароитлари ва эскирган транспорт воситалари туфайли кўпинча ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлади. Полиция маълумотларига кўра, Ҳиндистон бўйлаб ҳар йили 110 мингдан ортиқ одам йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлади.