Ҳинд актрисаси Ҳема Малини Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигида олинадиган фильмда суратга тушади

ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Ўзбек кино кунлари»га бағишланган тадбир ўтказилди.
– Бугун биз учун жуда муҳим кун. Ниҳоят Ўзбекистон билан қўшма фильм яратиш бўйича меморандум имзоладик, – деди ҳинд продюсери ва режиссёри Сарфараз Аълам. – Бу мюзикл драма бўлиб, севги-муҳаббат ҳақида. Асосий мақсад – икки мамлакат санъати ва меъморчилиги тарихини ўзаро боғлашдир.
Шунингдек, у фильмда иштирок этиш учун Болливуднинг «Зита ва Гита» фильмидаги роли билан танилган афсонавий Ҳема Малини, «Бобби» фильмининг бош қаҳрамони Димпл Кападя каби машҳур актрисалар таклиф қилинганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, «Диско раққосаси» фильмининг бош қаҳрамони Митҳун Чакраборти ва бошқа ёш актёрлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозир Бухорода съёмка жараёнларини амалга оширишни мўлжалланмоыда.
Шунингдек, турк, эрон, қозоқ, қирғиз актёрлари ҳам мазкур фильмларда роль ижро этиш таклифларини қабул қилмоқда. Ўзбек актёрларига ҳам халқаро фильмларда суратга тушиш таклифлари билдириляпти.
Фото: UzA