Имконияти чекланган шахслар Яндекс такси хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади

ASTANA. Kazinform – Яндекс такси хизматидан ногиронлар фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Руҳий касал болаларни курортда даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тажриба тариқасида ўтказилади. Келгуси ярим йилликда вилоят раҳбарлари томонидан ушбу тоифадаги 1 минг 126 нафар болани соғломлаштириш оромгоҳида даволаш масаласи кўриб чиқилиб, зарур маблағлар ажратилди», - деди вазир.

Вазирнинг таъкидлашича, келгусида Яндекс таксиси имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатади.

«Бундан ташқари, инватакси масаласини ниҳоят ҳал қилиш учун Яндекс такси компанияси билан музокаралар олиб борилди. Алмати ва Астана шаҳарларида ушбу платформа хизматидан имконияти чекланган кишилар фойдаланишлари мумкин бўлади», - деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар