Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғига обуна бўлиш икки давлатда пулли бўлади

Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғига обуна бўлиш икки давлатда пулли бўлади
Фото: из открытых источников

Илгари Twitter номи билан танилган Х ижтимоий тармоғи асосий функцияларга кириш учун янги фойдаланувчилардан йилига 1 доллардан ундиришни бошлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги The Guardian нашрига таяниб.

Ижтимоий тармоқ хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов ҳозирча фақат Янги Зеландия ва Филиппинда синов муддати доирасида амалга оширилган.

Пуллик функциялар қаторига Х да ёзиш, ретвитлаш, яъни бировнинг ёки ўзингизнинг твитингизни қайта эълон қилиш, босиш ва хабарларга жавоб бериш киради. Абонент тўловидан воз кечганлар фақат постларни ўқишлари, видеоларни томоша қилишлари ва аккаунтларга обуна бўлишлари мумкин.

Платформа маълумотларига кўра, бу тўлов ижтимоий тармоқдаги спам ва фирибгарликни камайтириш, шунингдек, бот фаоллигини камайтириш мақсадида жорий қилинган.

Янги Зеландия ва Филиппиндаги янги фойдаланувчилар ҳам телефон рақамларини тасдиқлашлари керак.

Ўтган ой Х, Tesla ва SpaceX раҳбари барча Х фойдаланувчилари энди тармоққа кириш учун пул тўлашлари мумкинлигини айтди.

Маскнинг сўзларига кўра, янги фойдаланувчилардан тўлов олиш қарори реклама даромадига муқобил бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, Х "ҳамма нарса", жумладан, тўлов хизматлари учун иловага айланади. Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олгач, унинг рекламадан тушган даромади 60 фоизга камайди.

Сўнгги хабарлар