Илон Маск яна АҚШнинг энг бой одами бўлди

Маск
Фото: JUSTIN SULLIVAN/GETTY IMAGES

SpaceX ва Tesla компаниялари эгасининг бойлиги 251 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Kazinform Аnadoluга таяниб хабар беради

Илон Маск ҳар йили Forbes журнали томонидан тузиладиган АҚШнинг 400 та энг бой фуқаролари орасида яна биринчи ўринни эгаллади.

И. Маскнинг ўтган йилги бойлиги тахминан 251 миллиард долларни ташкил қилган. Ўша пайтда ҳам у рўйхатнинг бошида эди.

Иккинчи ўринни Американинг Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безос (161 миллиард доллар) эгаллаган. Учинчи ўринда Oracle корпорацияси асосчиларидан бири Ларри Пейж (114 миллиард доллар) жойлашган.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс 111 миллиард доллар билан олтинчи ўринда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Илон Маск Bloomberg индекси бўйича дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингида етакчилик қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram