Илон Маск Хитойга нима учун борди

ASTANA. Kazinform - Tesla компанияси бош директори Пекинда ХХР бош вазири билан ўзини ўзи бошқариш тизимини (FSD) ишга тушириш, шунингдек, маълумотларни хорижга узатишга рухсат бериш масаласини муҳокама қилди, деб ёзади Еuronews.

илон маск
Фото: Euronews

Tesla бош директори Илон Маск Пекинга Хитой халқаро савдони ривожлантириш кенгаши таклифига биноан келди.

Хитой - Tesla учун иккинчи йирик бозор ҳисобланади.

Шанхайда компаниянинг Қўшма Штатлардан ташқаридаги биринчи автомобиль заводи жойлашган бўлиб, у ўтган йили 947 мингга яқин автомобиль етказган.

Хитой бош вазири Ли Цян билан музокаралар чоғида Маск ўзини ўзи бошқариш тизимини (FSD) ишга тушириш, шунингдек, маълумотларни хорижга узатишга рухсат бериш масаласини муҳокама қилди.

Маск Хитойга жаҳон автомобиль ишлаб чиқарувчилари Пекин автосалонида ўзларининг энг сўнгги моделларини, хусусан, электр транспорт воситаларини намойиш қилган пайтда етиб келди.

Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотлари шуни кўрсатадики, Хитой бозори чекланган тезликда маҳаллий саёҳатлар учун NEV (Neighbourhood Electric Vehicle) глобал сотувининг тахминан 65 фоизини ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар