13:35, 30 Октябрь 2023 | GMT +5
Илон Маск Ғазодаги гуманитар ташкилотларга Starlinkга кириш имконини беради
![Илон Маск Илон Маск](/static/img/plug.webp)
Исроил армиясининг амалиёти давомида Ғазо секторида алоқа узилиб қолган. “Чегара билмас шифокорлар” ва Қизил Хоч вакиллари Ғазода ишлаётган шифокорлар билан алоқа узилганини маълум қилди. Электр узилиши шифохоналар билан боғланишни ҳам имконсиз қолдирди.
Шу фонда Х фойдаланувчилари Маскни Ғазо секторидаги одамларга Starlink хизматига кириш ҳуқуқини беришга чақириб, #starlinkforgaza хештеги билан хабарлар жойлаштирди.
Ғазодаги халқаро ташкилотлар Starlinkга қанчалик тез уланиши номаълум, чунки кириш учун махсус жиҳозлар керак бўлади.
Фаластин телекоммуникация ва ахборот технологиялари вазири Ишоқ Сидр халқаро ташкилотлар билан уларни Ғазо секторидаги Starlink тармоғига улаш борасида ҳаракатда эканлигини маълум қилди.